Мамлакатимизда пандемия шароитида юзага келиши мумкин бўлган дори-дармон тақчиллигини олдини олиш мақсадида давлатимиз томонидан қатор чоралар кўрилмоқда. Аввало, ҳудудларда етишмовчилик кузатилаётган дори-дармонлар аниқланиб, уларни етказиб бериш масалалари ҳал этилмоқда. Ҳозирда ушбу дори воситаларининг 24 миллиард сўмлик заxираси шакллантирилиб, айни пайтгача поликлиникалар орқали 300 минг тўплам дори қутилари аҳолига тарқатилмоқда.
Маълумки, ҳозирда жаҳон тиббиётида коронавирус инфекциясидан даволаш учун “Ремдесивир” ва “Фавипиравир” дори воситалари кенг қўлланилмоқда. Давлатимиз раҳбарининг топшириғига асосан, аҳолини айнан шундай сифатли ва қимматбаҳо препаратлар билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ҳозирга қадар касалликнинг бошланғич босқичидаги беморлар учун 17 минг дона (17 минг нафар беморга мўлжалланган) “Фавипиравир” ва оғир ҳолатдаги беморлар учун 15 минг дона (2 500 нафар беморга мўлжалланган) “Ремдесивир” дори воситаси даволаш муассасаларига бепул етказиб берилди.
Энг эътиборлиси, юртимизда ҳам ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилаётган “Ремдесивир” препарати билан аҳолини таъминлаш қисқа вақт ичида бир неча баробарга оширилиши кутилмоқда.
Шунингдек, айни пайтгача мактаб ўқитувчилари учун 4 миллион 715 минг дона таркибида коронавирусга қарши самарали бўлган цинк микроэлементи мавжуд препаратлар етказиб берилди.
Давлат раҳбари томонидан ҳар ой шу каби дори воситалари туркумини республика шифохоналарига узлуксиз етказиб бериш бўйича тегишли топшириқлар берилган.
ССВ
Тасодифий хабарлар
Яна бир университет 14 кунга эмас, номуайян муддатга масофавий ўқиш шаклига ўтди
Россия ортидан АҚШ ҳам ядровий қуролларини шай ҳолатга келтирадими? Блинкен жавоб берди
Ўзбекистонда долларнинг расмий курси кўтарилди
Россия беш давлат фуқароларини Афғонистондан эвакуация қилди
1 январдан бошлаб тарихдаги энг йирик савдо келишуви кучга кирди