Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан 2021 йил 13 апрел куни “Мамлакатимизда ёшлар бандлигини таъминлаш ва бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш чора тадбирлари ” га бағишланган видеоселекторда берилган топшириқлар ижроси юзасидан 2021 йил 6 май куни Наманган давлат университети Инглиз филологияси факулътети ва Наманган шаҳар «Хақиқат» маҳалла фуқаролар йиғини билан хамкорликда «Уруш номинг ўчсин жаҳонда» номли маънавий-маърифий, кўнгилочар тадбир ўтказилди.

Тадбирда факультет декани Қ.Сидиқов ва «Хақиқат» маҳалла фуқаролар йиғини раиси Ш.Шариповалар йиғилганларни қизғин табрикладилар. Тадбир доирасида маҳалла уюшмаган ёшлар ўртасида “Биз жаҳолатга қаршимиз” мавзусида ўтказилган иншолар танлови ғолиблари фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

Шунингде, тадбирга маҳалла фаоллари ва фаҳрийлар ташриф буюрдилар. Фахрийларга Ватанимиз тараққиёти ва ёшлар тарбиясидаги улкан хизматлари эътироф этилиб, эсдалик совғалари топширилди.

Тадбирнинг бадиий қисмида факультет талабалари томонидан кўнгилочар дастурлар ва саҳна кўринишлари намойиш этилди.
Тасодифий хабарлар
Россиядаги мигрант болаларининг ярми мактабга бормаяпти
Сооронбай Жээнбеков: "Мен президент лавозимидан кетишга тайёрман, фақат...”
Онлайн рейтингда Ўзбекистон ҳавоси энг ифлос давлат деб топилди
Бош прокуратура тузилмасида қурилиш соҳаси бўйича назорат бўлими ташкил этилмоқда
Миллиардер Алишер Усмонов Ҳайит байрами арафасида Намангандаги 5 минг оилага 12,5 миллиард сўмлик ёрдам кўрсатди