Одам савдосида гумонланиб, халқаро қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси Туркияда қўлга олинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси хабар берди.
Қайд этилишича, одам савдоси жиноятини содир этганликда айбланиб, узоқ вақтдан буён халқаро қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси, 1981 йилда туғилган Н.Э. Туркия ҳуқуқ-тартибот идоралари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида Истанбул шаҳрида аниқланиб, қўлга олинган.
Гумонланувчи Н.Э. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддаси (Одам савдоси) 3-қисми билан айбланиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан қидирилаётган бўлган. У ёш қизларни юқори маошли иш ваъдалари билан алдаб, Туркияга олиб келиш ва бу ерда уларнинг паспортларини олиб қўйган ҳолда эксплуатация қилиш билан шуғулланганликда гумон қилинмоқда.
Билдирилишича, мазкур шахс белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органларига топширилган. Ҳозирда унга нисбатан тегишли тергов ва процессуал ҳаракатлар давом эттирилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Президент маслаҳатчисига биринчи ўринбосар тайинланди
U-23 Осиё чемпионати. Ўзбекистон ОТЖ аламли мағлубиятни қабул қилиб олди, лекин ҳали имкон бор ВИДЕО
+18. Ўғил онасини ўлдириб, кўзларини ўйиб олгани айтилмоқда
Ўзбекистонда 9 ойда қанча чақалоқ туғилди?
Business Insider: Eng yaxshi smartfonlar reytingi