Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов МИБ ходимлари ҳаракатига норозилик сифатида ўзига ўт қўйиб, вафот этган аёл хонадонида бўлди.
Вилоят ҳокими Наманган шаҳридаги Истиқбол маҳалласида бўлиб, марҳума Гуландом Дадабоеванинг яқинларига таъзия билдирди. Унинг 15 ва 12 яшар ўғиллари муносиб шароитларда вояга етишларида ҳар томонлама кўмак берилишини таъкидлади.
— Мазкур ҳолат бўйича ҳозирда прокуратура идоралари томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Уларнинг натижаси бўйича вазиятга қонуний, ҳуқуқий баҳо берилади ва бу ҳақда албатта жамоатчиликка маълум қилинади, — деди вилоят ҳокими.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йил 29 сентябрь куни Наманган шаҳрида истиқомат қилган 35 ёшли Гуландом Дадабоева ижро ҳаракатлари давомида ўзининг устига бензин қуйиб, ёқиб юборганди.
Аёл 30 сентябрь куни танасининг 80 фоиздан ортиқ куйиш тан жароҳати оқибатида РШТЁИМ Наманган филиалида вафот этди.
Тасодифий хабарлар
Андижонда инспекторни пичоқлаб ўлдирган шахс ушланди (видео)
АҚШдаги ўзбек дўконида пичоқбозлик бўлди, қурбон бор
Туркияга кириш янада мураккаблашди...
Наврўз байрамини 10 кун нишонлаш таклиф этилмоқда
Бу менинг охирги Америка Кубогим - Месси