Эндиликда тўхташ мумкин бўлмаган жойларда қолдирилган автомобиллар эвакуатор ёрдамида йўлдан олиб ташланади. Бу ҳақида Тошкент шаҳар ИИББ, йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 9 апрелдаги “Йўл ҳаракати қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қарорига асосан амалдаги йўл ҳаракати қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган эди.
Ушбу киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларга кўра 7.21 рақамли (эвакуатор ишламоқда) қўшимча ахборот белгиси пойтахтимиз кўчаларида ўрнатилган. Мазкур белги тўхташ мумкин бўлмаган белгилари таъсири остида қолдирилган автомобиллар мажбурий эвакуация қилинишини англатади.
Тақиқ белгилари таъсири остида агар транспорт воситасининг ҳайдовчиси бўлмаса ва тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларининг бузилиши йўл ҳаракати иштирокчиларининг ҳаракатланишига халақит берса Ўзбекистон Республикасининг маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 291-моддасига кўра транспорт воситаси ушлаб турилиши учун эвакуаторда мажбурий эвакуация қилинади.
Тошкент шаҳар ИИББ, йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси қонунчиликдаги мазкур ўзгаришлар амалга татбиқ этила бошланганини эслатган ҳолда, аҳолидан ўз автомашиналарни тўхташ ва тўхтаб туриш тақиқланган жойларда қолдирмасликларини илтимос қилмоқда.
Тасодифий хабарлар
1 июндан нималар ўзгаради?
Махачев Топурия билан супер жанг ҳақида қарор қабул қилди
Фарғонада жанжалдан қочган йигит фожиали тарзда ҳалок бўлди (ВИДЕО)
Қўқонда коронавирус ҳақида ёлғон маълумот тарқатган депутатга нисбатан жиноят иши қўзғатилди
"Sky News: "Ғарбнинг қурол-яроғ захиралари тугаяпти, урушни тугатиш ҳақида мунозаралар бор"