Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси 2024 йилги Америка Кубоги унинг фаолиятидаги сўнггиси бўлишини айтди.
“Ҳақиқат шуки, Америка Кубоги биз учун қийин бўлмоқда, чунки жамоалар ҳар қачонгидан ҳам тенг ўйин кўрсатмоқда, майдонлар жуда ёмон, ҳарорат жуда юқори... Ди Мария ва Отаменди билан сўнгги Жаҳон чемпионатида ўйнадик ва энди қитъа кубогида ҳам сўнгги ўйинларимизни ўткизяпмиз ва бундан тўлиқ завқланяпмиз”, — дея Мессининг сўзларини келтиради Mundo Deportivo.
Лионель Месси сардорлик қиладиган Аргентина терма жамоаси 2024 йилги Кубок финалида Колумбия терма жамоасига қарши майдонга тушади. Турнирнинг финал учрашуви 15 июлга белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, Аргентина терма жамоаси Америка Кубогининг амалдаги ғолиби ҳисобланади. Жамоа 2021 йилда Бразилияда бўлиб ўтган турнирда ғолиб чиқди. Финалда Аргентина терма жамоаси Ди Мариянинг голи эвазига Бразилияни минимал 1:0 ҳисобида мағлуб этди.
Тасодифий хабарлар
Наманганда 119 та масжид 8 июндан ўз фаолиятини бошлайди
Бугун Ўзбекистонда об-ҳаво қандай бўлади?
Энергетика вазирлиги газ ва электр энергиясидаги узилишларга нима сабаб бўлаётганини маълум қилди
Дам олиш кунлари қандай об-ҳаво кузатилиши маълум бўлди
Ўзбекистондаги жоме масжидларда 6 майдан таровеҳ ва жума намозлари ўқилиши ростми?