1 июль куни Андижон вилояти Хўжаобод туманида профилактика инспектори чақирув вақтида пичоқланган ва олган жароҳати оқибатида вафот этган эди. Инспекторни пичоқлаган 65 ёшли фуқаро эса қочиб кетганди. Бугун, 4 июль куни мазкур фуқаро қабристонга яширингани аниқланди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Шоҳруҳ Ғиёсов маълум қилди.
Билдирилишича, гумонланувчи Юнусали Холбозоров бугун, 4 июль куни соат тахминан 06:30 ларда Хўжаобод туманида жойлашган “Юксалиш” маҳалласи “Сўқолоқ“ қабристонидаги маккапоя ичида яшириниб ётгани аниқланган, қўлга олиш жараёнида у ўзининг қорин қисмига пичоқ билан жароҳат етказган ҳамда биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилиб, шифохонага олиб борилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган ҳамда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
“Жиноятчини қўлга олишда кўмаклашган фуқароларга Ички ишлар вазирлиги номидан миннатдорчилик билдирамиз”, дейилади хабарда.
Тасодифий хабарлар
«Навбаҳор» МТРКнинг шикастланган автомобилини таъмирлаб берди
Хоразмда ИИО ходими пора билан қўлга тушди
UFC президенти: Тони билан жангнинг бекор бўлишида Ҳабибнинг айби йўқ
Владимир Путин: “Янги қуролларимиз билан ҳеч кимни қўрқитмоқчи эмасмиз. Улар...”
Россияда ўзбекистонликни отиб кетган ёлланма қотил ушланди