Ўзбекистонда 27 ёшли келин қайнотасининг тегажоғлиги сабаб эри билан ажрашди

Ўзбекистонда 27 ёшли келин қайнотасининг тегажоғлиги сабаб эри билан ажрашди

Ўзбекистонлик 27 ёшли аёл оиласи билан ажрашди. Бунга сабаб қайнотанинг тегажоғлиги бўлган. Бу ҳақда аёлнинг ўзи Репост нашрига сўзлаб берди.

Насиба (исми ўзгартирилган) 20 ёшида турмушга чиққан. Гарчи у севиб турмуш қурмаган бўлсада эри унга меҳрибон бўлган. Аёл у ерда эрининг ота-онаси, акаси, овсини ва уларнинг болалари билан яшаган. Оила катта бўлган. Насиба турмушининг учинчи ойидан бошлаб оилада дахшатли ҳолат бошланган.

Бир куни Насиба уй ишларини қилаётганда овсини ва қайнотасининг ётоқхонада қилаётган ишидан шокка тушган. Ўша куни уйда улардан бошқа ҳеч ким бўлмаган. Насиба нима қилишини билмай қўрқиб юраверган. Ушбу воқеадан бир ой ўтиб эса қайнотаси Насибага ҳам тегажоғлик қила бошлаган. Шу тариқа қайнота бу келинига ҳам шилқимлик қилаверган. Насиба эса бу ҳақда эрига айтиб берган, лекин у ишонмаган. Шунда Насиба ваннахонага кузаутв камераси қўйиб қайнотасининг шилқимлигини кўрсатган. Насибанинг эри дастлаб жуда ғазабланган, тушкунликка тушган ва уйдан чиқиб кетган. Орадан 2 соат ўтиб қайтиб келган ва отасининг бундай ҳаракат қилишига Насибанинг ўзи сабабчи эканини айтиб, отаси ундай қилмаслигини билдирган. Ўша ҳолатдан сўнг Насиба у уйдан кетиш пайига тушган. Бўлган ҳолатни ота-онасига айтиб берган ва улар Насибага ишонган.

Аёлнинг ота-онаси қайнонасига ҳам ҳолатни айтиб берган, лекин она бунга ишонмаган. Шундан сўнг Насибанинг отаси ажрашишни тезлаштиришни, акс ҳолда маҳаллага шарманда қилиш билан қўрқитган. Насибанинг эри эса гап сўз бўлишидан қўрқиб, у билан ажрашишга рози бўлган.

Ҳозир Насиба 27 ёшда. Қандолат фабрикасида ишламоқда. У энди турмушга чиқса ота-онасидан алоҳида яшайдиган, мустақил фикрига эга инсон билан тақдирини боғламоқчи. Насиба биринчи турмушидан олган психологик жароҳатидан ҳали қутилгани йўқ.

×