Қозоғистонда Наврўз байрамини 10 кун нишонлашмоқчи. Tengrinews’нинг хабар беришича, Наврўз байрамини нишонлаш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида қарор лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинган.
Ҳужжатга кўра, ушбу байрамни 14 мартдан 23 мартгача нишонлаш таклиф этилмоқда:
- 14 март — Табриклар куни;
- 15 март — Табиат куни;
- 16 март — Аждодлар хотираси ва дуолари куни;
- 17 март — Тарих куни;
- 18 март — Ҳайрли ишлар куни;
- 19 март — Спорт ва маҳорат куни;
- 20 март — Донолик ва билим куни;
- 21 март — Миллий таомлар куни;
- 22 март — Халқнинг улуғ куни;
- 23 март — Эҳтиром куни.
«Қозоғистон Республикаси президенти Қосим-Жомарт Тўқаев ‘Мустақиллик — энг азиз неъмат’ мақоласида Наврўз байрамини нишонлаш концепциясини ишлаб чиқиш ва баҳор байрами мазмунини бойитишга кўрсатма берди. (…) Наврўз байрамининг асосий мақсади — Қозоғистон заминида тинчлик ва дўстликни мустаҳкамлаш, миллий ўзикни сақлаш, оилавий қадриятларни оммалаштириш, атроф-муҳитга оқилона муносабатни шакллантириш», — дейилади ҳужжатда.
Тасодифий хабарлар
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги сайти хакерлар ҳужумига учради
Андижонда «Карантин COVID-19» махсус рухсатномасини қалбакилаштирилганлар аниқланди
Роналду «Ювентус»дан кетди...
Қозоғистон толиблар билан алоқа ўрнатишга тайёр. Давлатнинг қандай мақсади бор?
Прокуратура терговчиси 20 минг АҚШ доллар пора олаётган вақтида қўлга тушди