2020 йил 3 октябрь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 58 141 (+217) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг
— 168 нафари Тошкент шаҳрида,
— 25 нафари Наманган вилоятида
— 14 нафари Тошкент вилоятида
— 10 нафари Навоий вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Бугун айни пайтга қадар:
— Тошкент шаҳрида 224 нафар,
— Тошкент вилоятида 68 нафар,
— Наманган вилоятида 20 нафар,
— Жиззах вилоятида 15 нафар,
— Фарғона вилоятида 10 нафар,
— Навоий вилоятида 7 нафар,
— Хоразм вилоятида 5 нафар,
— Қашқадарё вилоятида 4 нафар бемор тузалди.
Шундай қилиб, юртимизда 54 809(+353) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалди ва соғайиш кўрсаткичи 94 фоизни ташкил этмоқда.
Ҳозирда мамлакатимизда 2 856 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Роналду жаҳон рекордини такрорлади
АҚШ элчихонаси Green Card ютганлар учун нохуш хабар эълон қилди
Аҳмад Масъуд Имомали Раҳмондан ёрдам сўради
Рақобат қўмитаси Рамазонда нархларни оширмасликка чақирди
Исроил Ғазода 1,5 атом бомбаси кучига тенг бомба ишлатган – Фаластин