19 февраль куни Россия Федерацияси стратегик ядровий триадаси: стратегик авиация, қитъалараро баллистик ракеталар ва сув ости ракета ташувчилар иштирокчида машғулотлар ўтказди.
Кремль Матбуот хизмати хабарига кўра, стратегик қуроллар иштирокчидаги маневрда Россия Аэрокосмик кучлари “Кинжал” гипертовушли аэробаллистик ракеталарини муваффақиятли учирди.
Бундан ташқари, машқлар давомида “Калибр” қанотли ракеталари ва “Циркон” гипертовушли ракеталари учирилган. Хусусан, Астрахан вилоятида “Искандар”, Плесецкдан “Ярс”, Баренц денгизидан “Синева” учирилган.
Стратегик қўшинларнинг машғулотлари аввалроқ ҳарбий қўмондонлик ва назорат органлари, жанговар экипажлар, ҳарбий кемалар экипажлари ва стратегик ракета ташувчиларнинг белгиланган вазифаларни бажаришга тайёрлигини, шунингдек, стратегик ядровий ва ядровий бўлмаган қуролларнинг ишончлилигини синаш учун режалаштирилганди.
“Стратегик тўхтатувчи кучларнинг машқлари давомида кўзда тутилган вазифалар тўлиқ бажарилди, барча ракеталар белгиланган нишонларни йўқ қилиб, кўрсатилган хусусиятларни тасдиқлади”, дейилади хабарда.
Ҳозирда Россия қўшинлар ва кучларни тезкор тайёрлаш бўйича кенг кўламли чора-тадбирларни давом эттирмоқда. Уларда деярли барча ҳарбий округлар, флот ва ҳаво-десант кучлари қатнашмоқда. Бундан ташқари, Беларусь ҳудудида Россия-Беларусь “Иттифоқчилар қатъияти-2022” қўшма машқлари ўтказилмоқда.
Маълумот ўрнида, Президент Владимир Путин ва Беларусь фуқароси Александр Лукашенко Кремлдаги вазият марказидан Аэрокосмик қўшинлар, Жанубий ҳарбий округ, Стратегик ракета қўшинлари, Шимолий ва Қора денгиз флотлари қўшинлари иштирокидаги машғулотларнинг боришини кузатиб борган.
Тасодифий хабарлар
Эртага айрим жойларда ёмғир ёғади
"ELSE TEA" ва "JESCO" савдо белгилари Коронавирусга қарши кураш хайрия ишларига 1 миллиард сўм маблағ ажратилиши режалаштирганини маълум қилган эди. Ушбу режа тўлиқ бажарилиб янги хайрия режаси 1 миллиард 385 миллион сўм этиб режалаштирилди
Javad Zarif: "Saudiya Arabistoni tayyor bo‘lsa, Eron muzokaralar o‘tkazishga shay"
Ислом Каримовга суиқасдни амалга оширган шахс қўлга олинди
«Straus House» таъсисчиси Иброҳим Исроилов мижозларидан олган пулларни нималарга сарфлагани маълум бўлди