Мамлакатда дунёдаги энг йирик ҳарбий заводлардан бирини қуриш режалаштирилган.
Саудия Арабистони учувчисиз қурилмалар ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчи. Бу ҳақда "ТАСС" хабар берди.
Саудия ҳарбий-саноат компанияси (SAMI) раҳбари Валид Абу Холиднинг маълум қилишича, ушбу техника 100 фоиз Саудия Арабистонида ишлаб чиқарилади ва қуролли кучларга етказиб берилади. "Биз дронлар билан шуғулланадиган кўплаб хориж компаниялари билан ҳамкорлик қиляпмиз. Улар бизга шахсий қурилмаларни ишлаб чиқишда ёрдам бермоқда. Шу билан бирга, ҳозирда дунёда ўқ-дори ишлаб чиқарувчи энг йирик завод қуриш устида ишлаяпмиз", — деган у Ар-Риёд халқаро мудофаа саноати маҳсулотлари кўргазмасида.
Абу Холид 2030 йилга келиб қироллик 50 фоиз ҳарбий харажатлари мамлакат ичидаги компания маҳсулотлари учун сарфланишини қўшимча қилган.
Тасодифий хабарлар
2022 йилда “Uzauto Motors” Давлат бюджетига қанча ҳисса қўшади?
Россия босқинидан сўнг икки аҳоли пункти ЛХР қўлига ўтди
Telegram гуруҳли видеоқўнғироқлар пайдо бўлиши ҳақида хабар берди
YuNESKO bosh direktori Audrey Azule joriy yilning avgust oyida Samarqandda bo'lib o'tadigan madaniy merosga bag'ishlangan xalqaro konferensiyada ishtirok etishni rejalashtirayotganini tasdiqladi
2020 йил 29 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, Наманганда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони яна ошди