Наманган вилояти Уйчи туманида Damas 12 ёшли қизни уриб юборди, дея хабар бермоқда вилоят ИИБ ахборот хизмати.
Қайд этилишича, 2021 йил 9 август куни соат 13:30 ларда Уйчи тумани «Шафтоли» МФЙ ҳудудида 1987 йилда туғилган фуқаро Damas русумли автомашинасини бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлни кесиб ўтаётган пиёда, Уйчи туманида ота-онаси қарамоғида яшаган, тумандаги мактабнинг 4-синфида ўқиган, 2009 йилда туғилган қизни уриб юборган.
Оқибатда пиёда олган тан жароҳати сабабли шифохонада вафот этган.
Ушбу ҳолат бўйича Уйчи туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 16 август куни Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (одам ўлимига сабаб бўлган транспорт бошқариш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Тасодифий хабарлар
Наманганда ЙТҲ оқибатида юк машинаси йўловчиси ҳалок бўлди
Россия Хитой ва Саудия фуқаролари учун визани бекор қилди
Тошкент мактабларида давоматни СИ ёрдамида назорат қилиш бошланди
Ўзбекистонда 1 ойда 96 млрд сўмлик энергия ресурслари ўғирланди
Дембеле расман ПСЖ футболчисига айланди