Хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси Ҳукуматнинг асосий эътиборида.
Чет давлатларидаги юртдошларимиз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, ижтимоий
шарт-шароитларини яхшилаш борасида кейинги йилларда амалий ишлар қилинаётганлигини алоҳида эътироф этмоқ лозим. Статистика бўйича кўриладиган бўлса, мамлакатимизда ҳар йили қарийб 200 минг кишининг бандлигини ташқи меҳнат миграцияси агентлиги орқали таъминлашга тўғри келмоқда.
Бугунги кунда Россия, Қозоғистон, Туркия, Япония ва Бирлашган Араб Амирликлари билан меҳнат миграцияси борасида халқаро шартномалар имзоланди ҳамда ташқи меҳнат миграция масалалари бўйича Бош вазир маслаҳатчиси лавозими жорий этилди. Шу билан бирга, чет элларда ишлаётган фуқароларни қўллаб-қувватлаш учун махсус жамғарма ташкил этилиб, 100 миллиард сўмдан ортиқ маблағ ажратилди.
Таъкидлаш жоизки, пандемия сабабли ташқи меҳнат миграцияси соҳасида жиддий муаммолар юзага келди. Ушбу вазиятда юртдошларимизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, пандемиядан кейин дунё меҳнат бозорида Ўзбекистон фуқароларига шарт-шароитлар яратиш мақсадида жорий йил 11 августда Президентимизнинг “Камбағал ва ишсиз фуқароларни тадбиркорликка жалб қилиш, уларнинг меҳнат фаоллигини ошириш ва касб-ҳунарга ўқитишга қаратилган ҳамда аҳоли бандлигини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди ҳамда
17 августда давлатимиз раҳбари раислигида хорижда меҳнат қилаётган фуқароларга муносиб шарт-шароитлар яратиш ва улар билан тизимли ишлаш юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Бу борадаги ишларни янада жадаллаштириш ва ривожлантириш мақсадида 2020 йил 15 сентябр куни Президентимизнинг “Хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори имзоланди. Ушбу ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатларнинг кетма-кет қабул қилиниши мазкур соҳага жиддий эътибор берилётганидан далолат беради. Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи шахсларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси ташкил этилди, меҳнат мигрантларининг соғлиғи ва ҳаётини суғурталаш, уларнинг оила аъзолари учун ипотека кредитларини ажратиш амалиёти жорий қилинди. Президентимиз томонидан имзоланган янги қарор ташқи меҳнат миграцияси соҳасидаги ваколатли органларнинг фаолиятини такомиллаштириш, хорижда ишламоқчи бўлган шахсларни талаб юқори бўлган касбларга ўқитиш, фуқароларнинг чет элда бўлиш даврида ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, қайтиб келган меҳнат мигрантларининг бандлигини таъминлаш, шунингдек уларнинг оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган. Хусусан, қарор билан хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси тизими жорий қилинмоқда ҳамда унинг асосий йўналишлари белгиланмоқда.
Жумладан;
ташқи меҳнат миграцияси соҳасида халқаро ҳамкорлик ривожлантирилади, хориждаги ватандошлар ташкилотлари ва ўзбек диаспоралари билан алоқалар мустаҳкамланади;
меҳнат мигрантлари молиявий ва ижтимоий қўллаб-қувватланади, уларнинг ҳаёти ва соғлиғини суғурталаш амалиёти кенгайтирилади, улар учун маданий-маърифий тадбирлар ташкил этилади;
меҳнат миграциясидан қайтиб келган шахслар реинтеграция қилинади, шу жумладан, уларнинг бандлиги таъминланади, касбий малакаси оширилади ва тадбиркорлик ташаббуслари рағбатлантирилади.
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳудудий филиалларининг иши қуйидаги тартибда ташкил этилади: ҳокимлар ҳудудий филиалларга умумий раҳбарлик қилади ҳамда уларга юклатилган вазифалар самарали бажарилишини таъминлайди;
ҳудудий филиал раҳбарлари бир вақтнинг ўзида вилоят ҳокимининг ёрдамчиси ҳисобланади.
Шу билан бирга Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг ҳудудий филиалларига қуйидаги ҳуқуқлар берилмоқда:
хорижий иш берувчилар ва уларнинг вакиллари билан бевосита келишувлар тузиш ҳамда тузилган келишувларга асосан фуқароларни ишга юбориш;
хорижий мамлакатларнинг ҳудудий миграция ва бошқа давлат органлари билан алоқалар ўрнатиш ва музокаралар ўтказиш, хориждаги ватандошлар ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш;
хорижий (халқаро) молия институтлари миграция соҳасини ривожлантиришга ажратиладиган грантларини жалб қилиш.
Muzaffar Oka Nam, [29.09.20 14:13]
2021 йил 1 январдан бошлаб, ташкиллаштирилган меҳнат миграцияси йўли билан хорижга чиқиб кетаётган шахслар ишга юборилишидан олдин давлат ва нодавлат таълим ташкилотларида касб-ҳунарга ўқитилади; Бунинг учун ташкил этиладиган қисқа муддатли касб-ҳунарга ўқитиш курслари ҳамда касб-ҳунарга ўқитиш масканларида меҳнат мигрантлари учун қисқа муддатли касб-ҳунар ва чет тилларига ўқитиш курслари ташкил этилади; Қисқа муддатли курсларда ўқитиш харажатлари давлат ҳисобидан қопланади.
Ташқи меҳнат миграцияси соҳасини янада ривожлантириш мақсадида:
2021 йил 1 январга қадар, Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлигининг паспорт-виза хизмати ваколатхонаси Ўзбекистон Республикасида очилади ҳамда ушбу ваколатхонада вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга оширишга рухсатномани, яъни патентни тайёрлаш, расмийлаштириш ва бериш хизматлари кўрсатилади;
Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Екатеринбург, Новосибирск, Самара, Уфа, Чимкент ва Истанбул шаҳарларидаги ваколатхоналарини очилади;
Россия Федерацияси, Қозоғистон ва Туркия Республикаларида меҳнат фаолиятини амалга ошираётган фуқароларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш мақсадида адвокатлик фирмалари жалб қилинади, онлайн платформа яратилади ва Россия Федерацияси ҳудудини доимий хизмат билан қамраб оладиган «Call-марказ» ташкил қилинади;
2021 йил 1 июнга қадар, Болгария, Латвия, Исроил, Финляндия, Польша ва Канада билан Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг мазкур давлатлардаги ташкиллаштирилган меҳнат фаолияти тўғрисида ҳамкорлик битимларини тузилади;
2021 йил 1 январдан бошлаб, “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали кам таъминланган оила аъзоси сифатида эътироф этилган ва хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириб, қайтиб келган шахсларга:
а) Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан қуйидаги харажатларни қоплаш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваригача миқдорида субсидия тўланади: якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтган ёки кичик корхоналар ва микрофирмаларни давлат рўйхатидан ўтказган вақтдан бошлаб биринчи уч ой давомида ижарага олинган бино ва иншоотларнинг ижара ҳақини тўлаш учун; тадбиркорлик асослари ва молиявий саводхонликка ўқиш учун;
кредит олишда кредит таъминоти сифатида тақдим этиладиган суғурта полиси бўйича тўловларни амалга ошириш учун; б) Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун ажратилган кредитлар бўйича кредит фоизи ставкасининг Марказий банк асосий ставкасидан ошадиган, лекин асосий ставканинг 1,5 бараваридан кўп бўлмаган қисми компенсация қилинади. Умуман олганда Президентимизнинг мазкур қарор билан хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси тизими жорий қилиниб, хорижда ишлаётган юртдошларимиз ҳар томонлама қўллаб-қувватланади, уларнинг муаммо ва эҳтиёжлари ўрганилади ҳамда ҳал қилиш бўйича янги тизим, янгича ёндошув жорий этилади.
С.К.Ризаев - Ташқи меҳнат миграция агентлигининг Наманган филиали масъул ходими.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистонда шакар қимматлайдими?
Бу йил энг ёш абитуриент 13 ёшда, энг каттаси 95 ёшда – ДТМ
Мактабда 13 кишини ўлдирган жиноятчининг шахси аниқланди
Андижонда қотил аёл икки норасидани нега ўлдирганди? (ВИДЕО)
Ўзбекистонда даромад солиғидан озод қилинган касб эгалари рўйхати эълон қилинди. Рўйхатда киракашлар йўқ