Наманган вилояти Давлатобод туманида қалбаки дори воситаларини ишлаб чиқараётган яширин цех фаолиятига чек қўйилди, дея хабар бермоқда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент матбуот хизмати.
Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ИИБнинг Давлатобод тумани бўлимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган.
Унда фуқаро Р.А. ва бошқалар «Элхон» МФЙ ҳудудидаги уйида электр тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, қалбаки дори воситаларини («Меновазин», этил спирти, ёд ва яшил эритма) ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланиб келаётганлиги аниқланган.
Ашёвий далил сифатида умумий қиймати 432,2 миллион сўмлик дори воситалари, турли хил ёрлиқ, кукун ва ускуналар олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Р.А. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси 3-қисми (кўп миқдорда сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тасодифий хабарлар
«Namanganliklar.uz» раҳбари НамДУ ректори билан нега махсус учрашди?!
Хоразмда ИИБ ходимлари фуқарони урганми? Вазият ўрганилмоқда
Эрон коронавирус қурбонлари сони бўйича иккинчи ўринга чиқиб олди
Коронавирус юқтирганлар сони кескин ошмоқда
Namanganliklar.uz сайтининг Android қурилмалари учун мобил иловаси ишга тушди