Сайёрамизнинг энг бой одамлардан бири, Space Х раҳбари Илон Маск уйсиз қолди.
Fox News телеканали хабарига кўра, тадбиркор Калифорниядаги Хиллсбородаги вилласини 32 миллион долларга сотди.
Бу вилла Маскнинг сўнгги кўчмас мулки бўлган, қолган уйларни аввалроқ сотган. Бунгача Маск барча кўчмас мулкларидан халос бўлишга ваъда берган эди, деб ёзади «Бизнес Online».
Ноябрь ойи бошида Маск тарихда 300 миллиард доллардан ортиқ даромад олган биринчи шахс бўлди. Forbes маълумотларига кўра, Москва вақти билан соат 20:45га келиб Маскнинг бойлиги 308,5 миллиард долларни, Bloomberg ҳисоб-китобларига кўра – 311 миллиард долларни ташкил қилган. Миллиардернинг бойлиги Tesla котировкалари ўсиши ортидан кўпайган.
Тасодифий хабарлар
Алимент учун қамалган фуқаро шифохонада вафот этди
Намангандаги кўп қаватли уйда 25 ёшли ишчи электр токи уриши оқибатида вафот этди
Cоvid-19 билан касалланганларни энг тез ва тўғри аниқлайдиган алкотестер яратилди
ЕР МАЙДОНЛАРИДАН ОҚИЛОНА ФОЙДАЛАНИШ ЗАРУР
Ўзбекистонда ярим миллиондан ортиқ киши электрсиз қолди