Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бекобод тумани бўлими томонидан ўтказилган текширувда, “А” МФЙ раиси Х.Ғ. томонидан ҳужжатларга сохта маълумотлар киритилиб, ҳақиқатда мазкур маҳаллада яшамайдиган ва нафақага муҳтожи бўлмаган 26 нафар фуқароларга жами 101,5 млн. сўм нафақа пуллари тайинланиб, шундан 31,6 млн сўми фуқароларга асоссиз тўлаб берилганлиги аниқланган.
Шунингдек, ўз вақтида олиб борилган ўрганишлар натижасида 69,9 млн сўмлик бюджет маблағлари талон-торож қилинишининг олди олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан маҳалла раиси Х.Ғ.га нисбатан Жиноят кодексининг 167 ва 209-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Redmi birinchi smartfonini 64 MP kamera bilan e'lon qildi
Энди солиқ ҳуқуқбузарлиги ҳақида хабар берганлар мукофотланади
Метронинг “Космонавтлар” бекатида ёнғин содир бўлгани айтилмоқда
Шавкат Мирзиёев бугун ШҲТ мажлисида иштирок этади
Хитой вакцинаси Тошкентга олиб келинди. Вазир режадаги ишлар ҳақида маълумот берди