АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп бир ҳафта аввал ҳибсга олиниши мумкинлиги ҳақидаги баёнотларидан кейин илк бор омма олдида гапирди.
BBCнинг ёзишича, Трамп Техасдаги Вако аеэродромида ўзининг минглаб тарафдорлари билан гаплашар экан, Россиянинг Украинага қарши уруши ҳақида гапириб, айнан унинг президентлиги даврида Украинага кенг кўламли қурол етказиб бериш бошланганини эслатди.
“Мен уларга юзлаб Жавелин ракеталарини бердим”, деди у ва ўзидан олдинги президент Барак Обама Киевга фақат ёстиқлар, яъни ҳалокатли бўлмаган жиҳозлар юборганини қўшимча қилди.
Трамп, агар у ҳали ҳам Оқ уйда бўлганида, Путин ҳеч қачон Украинага ҳужум қилишга журъат этмаган бўларди, балки Американинг амалдаги Президентининг ожизлиги ва қатъиятсизлигини кўрибгина шундай қилди, деган тезисларини такрорлади.
"Мен кетишим биланоқ - фалокатни хоҳлаганингизча аташингиз мумкин - улар [руслар] дарҳол [Украина билан] чегарага қўшин тўплай бошладилар", деди Трамп.
Агар қайта сайланса, Трамп Россиянинг Украинага бостириб киришини дарҳол тўхтатишга ваъда берди. "Президент бўлганимда, мен бунга 24 соат ичида эришаман", деб ишонтирди у.
"Сизнинг олдингизда туриб, мен қуйидагиларни айтишим мумкин бўлган ягона номзодман: мен Учинчи жаҳон урушининг олдини оламан", деди собиқ президент жамоатчиликнинг олқишлари остида.
Тасодифий хабарлар
Наманганда жанжални сабабини билиш учун келган йигитнинг ўзи жанжалга аралашиб қолди
Ислом Каримов қизи Гулнорага шиппак отган
МАҚСАДИМИЗ – ОИЛАЛАРНИ МУСТАҲКАМЛАШ
Наманган шаҳрида йўл вақтинча транспорт воситалари учун чекланади
O‘zbekistonda sentabr oyida tuxum sezilarli darajada qimmatlagani qayd etildi