Ижтимоий тармоқларда кеча, 21 март куни Урганч шаҳридаги кафе олдида ярим-яланғоч кийинган хотин-қизлар сумалак пишираётгани акс этган видео тарқалди. Хоразм ИИБ мазкур ҳолат юзасидан ўз муносабатини билдирди.
“2021 йилнинг 21 март куни ижтимоий тармоқларда Урганч шаҳридаги “Сахара” кафеси олдида шу кафеда ишловчи бир гуруҳ хотин-қизлар ярим-ялонғоч кийинган ҳолда сумалак пишираётганликлари акс этган видео тарқалди

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан кескин танқид қилинган ушбу видеолавҳада акс этган ҳолат юзасидан ҳозирги кунда Урганч шаҳар ИИО ФМБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Суриштирув якуни бўйича қўшимча маълумот берилади”, дейилади ИИБ хабарида.
Тасодифий хабарлар
Ҳабибнинг менежерида коронавирус аниқланди! Жанг қолдириладими?
Путин ва Зеленский G20 саммитига боради – Индонезия ТИВ
Инфантино Мессининг FIFA қоидасини бузишига йўл қўйиб берди
Ko‘chmas mulk bo‘yicha bitimlarni davlat ro‘yxatidan o‘tkazish uchun yangi narxlar belgilandi
Ўзбекистонда “Барселона” академияси очилиши мумкин