2020 йил 29 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 8031 (+83) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг 47 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 32 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 18 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 14 нафари аҳоли орасида), 4 нафари Жиззах вилоятида (барчаси аҳоли орасида) аниқланган.
Айни пайтда юртимизда 5329 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (66 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатимизда 2680 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 19 нафари оғир, 6 нафари ўта оғир аҳволда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими
Тасодифий хабарлар
Namangan City`ни кимлар қуриши маълум бўлди
Путин Мирзиёев ва Тўқаев билан газ масаласида гаплашгани маълум бўлди
Канализацияга тушган уч киши тирик чиқмади
Ўзбекистонда «Хизб ут-Тахрир» аъзолари фаолиятига чек қуйилди
Бировнинг рақамига телеграм канал очиб, ҳаёсиз расм ва видеолар тарқатган шоввоз ушланди