Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил
2 сентябрь кунги “Кадастр соҳасида айрим давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”ги
535-сонли Қарори билан “Кўчмас мулк объектига кадастр паспортини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг” маъмурий регламенти тасдиқланди.
Унга мувофиқ кўчмас мулк объектига кадастр паспортини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш тартибини белгиланди.
Мазкур регламентга кўра юридик ва жисмоний шахслар томонидан энди Кадастр паспортини олиш ҳамда белгиланган тартибда кўчмас мулкни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ариза берувчининг ихтиёрига кўра бир вақтда ёки алоҳида мурожаат қилишлари мумкин.
Белгиланган тартибда келишилган лойиҳа ҳужжатларига кўра объектнинг қурилиши (реконструкцияси) тугалланган тақдирда, битта сўровномага асосан кадастр паспорти, объектни фойдаланишга қабул қилиш далолатномаси, кўчмас мулк давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги реестрдан кўчирма бир вақтда берилади.
Кўчмас мулк объектига бўлган мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқлар вужудга келганда, бошқа шахсга ўтганда, бекор бўлганда ёки кўчмас мулк объектининг ҳуқуқий ҳолати ўзгарганлигини тасдиқлаш ёки қурилиши (реконструкцияси) тугалланган бино ва иншоотларни фойдаланишга қабул қилиш бўйича мурожаат қилинганда, ариза берувчининг ихтиёрига кўра қоғоз ёки пластик шаклдаги кадастр паспорти берилади.
Бундан ташқари ушбу регламент билан Кадастр паспортини тайёрлашда объектнинг мураккаблигига қараб қуйидаги муддатларда амалга оширилиши белгилаб қўйилди:
а) кўчмас мулк объектларининг турар жойга оид қисми бўйича:
кўп квартирали уйдаги квартира — 3 иш кунигача;
якка тартибдаги турар жой — 5 иш кунигача;
б) кўчмас мулк объектларининг нотурар жойга оид қисми бўйича:
умумий майдони 100 кв.м. гача — 5 иш кунигача;
умумий майдони 100 кв.м дан 1 000 кв.м. гача — 7 иш кунигача;
умумий майдони 1 000 кв.м дан 5 000 кв.м. гача — 10 иш кунигача;
умумий майдони 5 000 кв.м дан 15 000 кв.м. гача — 15 иш кунигача;
умумий майдони 15 000 кв.м дан 50 000 кв.м гача — 20 иш кунигача;
умумий майдони 50 000 кв.м дан ортиқ — 25 иш кунигача;
ажратилган ер участкалари бўйича — 3 иш кунигача.
Кадастр (йиғмажилди) паспорти йўқолганда (яроқсиз ҳолга келганда), қоғоз ёки пластик шаклда янги кадастр паспорти икки иш куни мобайнида берилади.
Азиз ватандошлар Давлат хизматлари маркази ҳодимлари Сиз азизларга ўз хизматларини қулай, тезкор ва шаффофликда таъминлашга бел боғлаганлар.
Биз Сизга хизмат кўрсатишдан мамнунмиз.
Дилноза Зокирова
Наманган шаҳар Давлат хизматлари
маркази бош мутахассиси
Тасодифий хабарлар
Қашқадарёда тадбиркор дўконини бузмоқчи бўлган ҳоким ўринбосарини ёқиб юборди (+видео)
Сергелидаги ишчилар ётоқхонасида портлаш ва ёнғин юз берди
Исроил Ғазога ҳужумни кунига 4 соат тўхтатади – Оқ уй
Telegram'да янги “Аҳмадбой” пайдо бўлдими?
Наманган вилоят судида халқ маслаҳатчилари билан семинар машғулоти бўлиб ўтди