Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 17 сентябрь куни Ҳиндистон Республикаси бош вазири Нарендра Модини туғилган куни билан табриклади.
Президент матбуот хизматининг хабар беришича, давлат раҳбари унинг 70 ёшлик таваллуд айёми муносабати билан самимий қутловлар йўллади. Ўз мактубида Нарендра Модига сиҳат-саломатлик, бахт-саодат ва масъулиятли давлат лавозимидаги фаолиятида янги муваффақиятлар, дўст Ҳиндистон халқига эса тинчлик-омонлик ва бардавом тараққиёт тилади.
Шавкат Мирзиёев 15 сентябрь куни Никарагуа президентини Мустақиллик куни билан, 16 сентябрь куни Ёсихиде Сугани Япония бош вазири этиб тайинлангани билан табриклаганди.
Тасодифий хабарлар
БАА урушга кирмоқчи: Амирлик Ҳормуз бўғозини куч билан очиш пайида
Трамп имзо чекди: Ой энди АҚШники
Россия BRICS саммитида Путинни Лавров билан алмаштиришдан бош тортди
Фото: Миллий гвардия Наманганда шартли қуролланган террорчиларни зарарсизлантириб, яксон қилди
Ҳабиб Нурмагомедовнинг Порьега қарши жангдан қанча пул ишлаши маълум бўлди