Жорий йилнинг 7 май куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида президент Ш.Мирзиёев томонидан мамлакатимизда коронавирус билан боғлиқ вазият яхшиланиб, ижобий томонга ўзгариб бориши билан, ҳудудларни тоифага ажратишни туман ва шаҳарлар даражасида белгилаш таъкидланганди.
Шу муносабат билан, Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 8 майдаги йиғилиши баёнига мувофиқ, Республикада коронавирус инфекцияси тарқалиш ҳолатининг ҳудудлар кесимидаги таҳлили, касаллик аниқланган беморларнинг даволаниш (соғайиш) динамикаси ҳолатидан келиб чиққан ҳолда, республика ҳудудлари жорий йилнинг 11 майидан эътиборан ТУМАН ВА ШАҲАРЛАР ДАРАЖАСИДА тоифаларга ажратилади.
Бунда:
- «сариқ» ва «қизил» тоифадаги вилоятларда коронавирус инфекцияси умуман аниқланмаган туманлар (шаҳарлар) «яшил» тоифага киритилади;
- «яшил» ёки «сариқ» тоифадаги вилоятнинг бирор-бир туманида (шаҳрида) коронавирус инфекцияси аниқланадиган бўлса, бутун вилоятнинг тоифасини ўзгартирмаган ҳолда, тегишли туманнинг (шаҳарнинг) ўзи «қизил» тоифага ўтказилади.
Тошкент шаҳрини «қизил», «сариқ» ва «яшил» тоифаларга ажратиш эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда, Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигининг таклифи асосида маҳаллалар, даҳалар, мавзелар кесимида амалга оширилиши мумкин.
Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги коронавирус инфекциясининг тарқалиш ҳолатининг ҳар бир туман (шаҳар) кесимидаги таҳлили, касаллик аниқланган беморларнинг даволаниш (соғайиш) динамикаси ҳолатидан келиб чиққан ҳолда, туман (шаҳар)ларнинг тоифасини ўзгартириш юзасидан доимий равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларига таклиф киритиб боради.
Туман ва шаҳарларда уларнинг тоифасидан келиб чиққан ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри учун амалга оширилиши назарда тутилган фаолият турларига рухсат берилади.
Муайян туман (шаҳар) «қизил» тоифага ўтказилганда, тегишли ҳудуд (Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар) тоифасидан қатъи назар ушбу туман (шаҳар)да «қизил» тоифа учун назарда тутилган барча карантин чекловлари тўлиқ жорий этилади.
- «Яшил» ва «сариқ» тоифадаги ҳудудларда савдо мажмуалари фаолиятига ижтимоий масофани сақлаган ҳолда рухсат берилади;
- бунда ушбу мажмуаларнинг аттракцион, кўнгилочар, овқатланиш бўлинмалари, кинотеатр ва ўйин майдончалари фаолиятига рухсат берилмайди.
Йўналишсиз таксиларда йўловчи ташишга ҳамда сартарошхона (гўзаллик салонлари) фаолият юритишига фақатгина Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри кесимида «яшил» ва «сариқ» тоифадаги ҳудудлардагина рухсат берилади.
Агарда муайян ҳудуд «қизил» тоифага кириб, унинг таркибидаги туман (шаҳар)лар «сариқ» ва «яшил» тоифаларга кирган тақдирда, ушбу туман (шаҳарлар)да йўналишсиз таксиларга йўловчи ташишга ҳамда сартарошхона (гўзаллик салонлари) фаолият юритишига йўл қўйилмайди.
Туман (шаҳар)ларни тегишли тоифаларга ажратган ҳолда босқичма-босқич бекор қилишда қуйидаги талаблар сақлаб қолинади:
- ижтимоий масофа (2 метр)ни сақлаш, 3 кишидан ортиқ йиғилмаслик, фуқароларнинг тиббий ниқобдан ҳамда антисептик воситалардан фойдаланиши;
- таълим ташкилотлари (боғча, мактаб, лицей, коллеж, техникум, институт, университет ва бошқалар), ўқув курслари фаолиятини йўлга қўймаслик;
- кўнгилочар объектлар — тунги клублар, дискотека, ресторан, кафе, ошхона, чойхона, спа ва массаж салонлар, караоке, бильярд заллари, чилим (кальян) ва компьютер ўйинлари марказлари фаолиятига йўл қўймаслик;
- барча турдаги оммавий тадбирлар — концерт, театр, кинотеатр, музей, спорт тадбирлари, оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни (дафн маросимлари 10-15 кишидан кўп бўлмаган ҳоллар бундан мустасно) ўтказмаслик;
- жамоат транспорти ҳаракатига рухсат бермаслик;
- деҳқон бозорлари ва озиқ-овқат савдо нуқталари (супермаркет ва бошқа йирик дўконлар) кириш-чиқиш жойларини пирометрлар ва антисептик воситалар билан жиҳозлаш ҳамда ҳар бир фуқаронинг тана ҳароратини ўлчаб, 37 С ва ундан юқори бўлган ҳолатда, ушбу мажмуаларга киритмаслик чораларини кўриш;
- барча ташкилотлар кириш-чиқиш жойларини пирометрлар ва антисептик воситалар билан таъминлаш ҳамда ходимлар томонидан ижтимоий масофа (2 метр)ни сақлаган ҳолда фаолият юритишини таъминлаш учун биринчи раҳбарлар шахсан масъуллиги;
- қурилиш-таъмирлаш ишларида объектларнинг ҳудуди тўлиқ карантинга олиниши ва ҳудудий санитария-эпидемиология осойишталик марказлари билан биргаликда объектларда санитария-гигиена тадбирларининг амалга оширилиб борилиши. Бунда, ушбу ташкилотларнинг фаолият олиб бориш даврида санитария ва гигиена қоидаларига тўлиқ риоя қилиши, ўз фаолиятини фақатгина тегишли объект ҳудуди доирасида ташкил этиши.
Ўз навбатида, «қизил» тоифага кирувчи ҳудудларда карантин чекловлари талабларини бажармаслик, шунингдек «яшил» ва «сариқ» тоифага кирувчи ҳудудларда рухсат берилган фаолият турларини ўрнатилган махсус талабларга риоя этмаган ҳолда амалга ошириш тегишли жавобгарликка сабаб бўлади.
Тасодифий хабарлар
"Россия" махсус ҳаво бўлинмасининг самолёти Афғонистонга учмоқда
«Ўзгидромет» айрим ҳудудларни сув босиши мумкинлигидан огоҳлантирди
Абдулла Арипов лотин ёзувидаги алифбога ўтишни тезлаштириш бўйича топшириқ берди
Наманганда топилган темир жисм ростдан ҳам бомба бўлиб чиқди
Сурияда ўта жирканч жаллод-террорчи қўлга олинди