Ўзбекистонда аҳоли жон бошига даромад 3 минг долларга етиши кутилмоқда. 2018 йилда бу 1 минг 600 долларни ташкил қилган. Бу ҳақда бугун, 20 ноябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида сўз очди.
Билдирилишича, Ўзбекистон иқтисодиёти 2 карра ўсиб, 100 миллиард долларлик тарихий маррадан ошган. Хусусан, Жаҳон банки 2024 йилда Ўзбекистон Европа ва Марказий Осиёда иқтисодиёти энг тез ўсаётган 3 та давлат қаторидан жой олганини эътироф этган.
Шунингдек, камбағаллик даражаси сўнгги 4 йилда 23 фоиздан 11 фоизга тушган. Бу йил эса у 9 фоизга тушиши кутилмоқда.
Экспорт қарийб 2 баробар ўсиб, илк бор 25 миллиард доллардан, олтин-валюта захиралари эса 40 миллиард доллардан ошган. Ўзлаштирилган хорижий инвестициялар ҳажми 6 карра кўпайиб, бунинг ҳисобига 1,5 миллионта юқори даромадли иш ўринлари яратилган. Ялпи ички маҳсулотда инвестициялар улуши 30 фоиз даражасида таъминланган.
Тасодифий хабарлар
Жинларнинг ҳам мўминлари, кофирлари бўладими?
Шавкат Мирзиёев: Барча ватандошларимизга чуқур миннатдорлигимни изҳор этаман
Глобал исиш акулаларнинг йўқолиб кетишига сабаб бўлиши мумкин
«Касаллик белгисини сезсангиз, дарҳол шифокорга мурожаат қилинг» – Президент ўзбекистонликларни яна бир бор огоҳликка чақирди
Омбудсман гумондорлар қийноққа солинаётганига муносабат билдирди