Ливан Бош вазири Саад Ҳарири якшанба куни Ҳизбуллоҳ жангарилари ва Исроилхавфсизлик кучлари Ливан чегараси бўйлаб ўқ узётганини маълум қилар экан бу масалага АҚШ ва Францияни аралашишига чақирди.
Ҳизбуллоҳ ўтган якшанба куни жанубий Байрутда Исроил дронларига қарши ўч олиш билан таҳдид қилганидан сўнг, Исроил баталони ва ҳарбий тез ёрдаммашинаси танкка қарши ракеталар билан зарба берди.
Шиа ҳарбийлари Исроилнинг шимолидаги Авивим казарма томонда “Wolf” (Бўри) зирҳли транспорт воситасига қарата ўт очган ва тўртта экипаж аъзосини ўлдирган ёки ярадор қилган. Бироқ Исроил ҳеч қандай зиён кўрмаганини айтди.
Бунга жавобан Исроил артиллерия бўлинмалари Авивим билан чегарадош Марун ал-Рас шаҳри чеккасидан ракеталарни отган ва Ҳизбуллоҳ гуруҳига қарата 100 га яқин ўқ узди.
Ўт очиш жараёни давом этар экан, Ҳарири АҚШ давлат котиби Майк Помпео ва Франция президентининг маслаҳатчиси Эммануэль Боннетга қўнғироқ қилиб, «Ливан жанубий чегарасидаги ўзгарувчан вазият фонида АҚШ, Франция ва халқаро ҳамжамиятнинг аралашувига» чақирди.
Байрутнинг жанубий чеккасида тинч аҳоли орасида ваҳима пайдо бўлди, улар Ҳизбуллоҳнинг жавобини кутишган, аммо 2006 йил урушининг такрорланишидан қўрқишган эди.
Исроил Бош вазири Бенямин Нетаньяху Ливан “ҳужум учун тавон тўлайди” деди. «Бизга зирҳли ракеталар ҳужум қилди ва 100 та ўқ узилди. Ливан билан чегарадакейинги ҳаракатни воқеалар ривожига қараб аниқлаймиз.”
Нетаньяху «вазиятни аниқлаш учун Исроил армияси қўмондони билан телефонорқали хавфсизлик алоқалари ва маслаҳатлар олиб борган», деди унинг идораси.
Отишма тўхтатилганидан кейин Исроил ҳарбий вакили Жонатан Конрикус «стратегик вазият ҳануз давом этмоқда» ва Ҳизбуллоҳ билан зиддиятлар сақланиб қолганини айтди.
Манба: Aniq.uz
Тасодифий хабарлар
Сурхондарёда «жиҳод»га даъват этган шахс қўлга олинди
Афсус! Наманганда 2 ойлик чақалоқ ҳам коронавирусга чалингани маълум бўлди
«Док-1 Макс» иши бўйича суд якунида кимга қандай ҳукм ўқилди?
Августнинг сўнгги кунида коронавирус бўйича статистика қандай ўзгарди?
Ёлғон ахборот тарқатганлик учун “отнинг калласидек” жарима белгиланди