Масс-медиа фонди ва Milliy TV телеканали Рамазон ойи муносабати билан «Ramazon diydor» лойиҳасини йўлга қўйди.
Ушбу лойиҳа доирасида хайрия ифторлари ўтказилади.
Илк ифторни бугун 17Б-сонли уй аҳолиси учун ўтказдик.
Ушбу уйда яшовчилар билан бизни умумий хотиралар ва эмоциялар боғлагани сабабли, бу кечани улар билан ўтказишга қарор қилдим.
2019 йилга қадар ушбу уй «Ўзбекистон» нашриётига тегишли бўлиб, ундаги квартиралар ўз ходимлари ва уларнинг оилалари учун ижарага берилар эди.
2019 йилда эса биз AОКAда фаолиятимизни бошлагач, уйни уларнинг тасарруфига ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Натижада уларнинг ҳам қонуний яшаш жойи ва келажакка бўлган ишончи пайдо бўлди.
Самимий муҳитда ажойиб учрашув бўлди. Бирга ифторлик қилдик, дуода бўлдик ва турли мавзуларда суҳбат қурдик.

Саида Мирзиёева, Масс-медиа фонди Васийлик кенгаши раиси ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Гендер тенглигини таъминлаш бўйича комиссияси аъзоси
Тасодифий хабарлар
Қидирувдаги ўзбекистонлик АҚШда ушланди
Ўзбекистонда эртага қандай об-ҳаво кузатилиши маълум қилинди
Финландия Россия билан қуруқликдаги чегарасини бутунлай ёпди
Юлий Юсупов: «Сизлар аҳоли саломатлиги ҳақида эмас, балки коррупциялашган божхоначилар чўнтаги ҳақида қайғуряпсиз»
UFC раҳбари ўғрини калтаклагани учун ишдан ҳайдалган аёлга иш таклиф қилди