2020 йил 26 август куни Наманган шаҳрида яшовчи аёл ички ишлар идораларига ўғирлик ҳолати юзасидан ариза билан мурожаат қилди. Бу ҳақда «Дарё»га вилоят ИИБ матбуот хизмати маълум қилди.
Мурожаатда келтирилишича, шу куни соат 06:45 атрофида Наманган шаҳридаги «Чорсу деҳқон бозори»га кириш жойида турмуш ўртоғининг «ВАЗ-2106» русумли машинаси юкхонасида бўлган 2 миллион сўмлик буюмлар ҳамда сумка ичидаги 1,5 миллион сўм пул номаълум шахслар томонидан ўғирлаб кетилган.
Вилоят ИИБ ППХ ва ЖЦБ ППХБ ходимлари томонидан олиб борилган қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида 27 август куни ушбу жиноятни Наманган шаҳрида яшовчи 2001 ва 2003 йилларда туғилган икки нафар қиз содир этганлиги аниқланган ҳамда улардан далилий ашёлар олинган.
Ушбу ҳолат бўйича шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят иши қўзғатилди.
Тасодифий хабарлар
Шавкат Мирзиёев Англияга боради
ФВВ 18-20-март кунлари кутилаётган кучли шамол ҳақида огоҳлантирмоқда
Наманганда ва яна 5 та вилоятда сел-сув тошқини юзага келиши кутилмоқда
Француз журнали Туркиядаги даҳшатли фожиа устидан мазах қилди
Хуфёна жанглар қурбони бўлган “тоғлик куёв” билан экслюзив интервю! (видео)