Кеча, 7 ноябрь куни соат тахминан 00:35да танишлари билан Наманган шаҳар Порлоқ маҳаласида қаровсиз қолдирилган автомашинани олиб қочган 23 ёшли йигит ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлди.
ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, 23 ёшли фуқаро Н.А. маст ҳолатда бўлган. У ўзининг танишлари 24 ёшли У.К. ва 23 ёшли Р.Т.лар билан биргаликда фуқаро А.Т.га тегишли бўлган «ВАЗ-21013» русумли автомашинани олиб қочишаётганида Пунгон-Наманган йўлининг 68 километирида бошқарувни йўқотиб, йўлнинг ўнг томонидаги дарахтга урилиши оқибатида ҳодиса жойида вафот этган. Шериклари эса воқеа жойидан яширинишган.
Мазкур ҳолат юзасидан Наманган шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 267-моддаси 2-қисми «б» банди (бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда жиноят иши бўйича дастлабки тергов жараёнида барча ҳолатлар ўрганилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Наманганда ажал оғусини пулловчи наркотармоқ аъзолари ушланди
Намангандаги даҳшатли ЙТҲда 4 киши ҳалок бўлди
Тезкор! Ўзбекистонда яна чанг бўрони кўтарилиши мумкин
Тошкентда ўз онасини ўлдириб, ертўлага кўмиб қўйган ўғилга жазо тайинланди
Хайрулло Бозоров 10 кг вазн ташлаган фуқароларга 5 миллион сўм мукофот пули ваъда қилди