4 апрель соат 18:00дан бошлаб автомобиллар ҳаракатланиши учун махсус рухсатномалар олиш бўйича аризалар қабули вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда Давлат хизматлари агентлиги хабар берди.
Аризаларни қабул қилиш 6 апрель 18:00 дан бошланади.
Маълумот берилишича, 4 апрель соат 17:00 ҳолатига Марказларга 165 619 та ариза келиб тушган, улардан республика бўйича 23 546 та рухсатнома берилган, 81 241 таси рад этилган, 10 004 — ариза олувчиларнинг ўзлари томонидан қайтариб олинган.
Ҳозирги вақтда 60 832 аризаларни кўриб чиқиш жараёни давом этмоқда. Агентлик рад этилган аризаларни қайта юбормасликни сўраган.
Тасодифий хабарлар
Дунёда ўта қашшоқликда яшаётганлар сони маълум бўлди
ФВВ қишки мавсумдаги энг катта хавфдан огоҳлантирди
Эртага айрим ҳудудларда ҳарорат 42 даражагача кўтарилади
Алишер Усмоновнинг бойлиги 3,12 млрд долларга кўпайди
Наманганда Жорий йилнинг 21 апрел куни “Ҳайит намози” ўқилиши муносабати билан айрим кўчалар ёпилади.