Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси Бухоро вилояти бўйича бошқармаси Қўриқлаш бошқармаси сафдор ходимлари Ҳ.А. ва Н.О. ўзларига бириктирилган ҳудудда хизматга жалб қилинади.
Улар жорий йилнинг 20 декабрь куни соат 05:15 ларда Газли Нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли «Қумли ГТК мобил» йўналишининг 34-42 километридаги йўналишни қўриқлаш учун «Нива» русумли хизмат автомашинасида қўриқланадиган ҳудудга боришади. Автомашинадан тушиб, йўналиш қувурининг таъқиқланган қисмидан «УАЗ» русумли автомашина ҳаракатланиб келаётганини кўришади.
Ҳайдовчи Қоракўл тумани «Куйдим» маҳалласида яшовчи, 1977 йилда туғилган А.А. га тўхташ ишораси берган бўлсаларда, у ходимларнинг қонуний талабига бўйсунмайди. Ҳаракатланишни давом эттириб, Ҳ.A.ни автомашинанинг олд қисми билан қасддан уриб юборади ва воқеа жойидан қочиб кетади. Оқибатда оғир тан жароҳати олган сафдор ходим Ҳ.А. воқеа жойида вафот этади.
Мазкур ҳолат юзасидан А.А. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 97-моддаси 2-қисми «Г» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчига нисбатан «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Тасодифий хабарлар
Дунёдаги энг қиммат автотураргоҳларга эга шаҳарлар рўйхати
Ўта йирик миқдорда фирибгарлик қилган фуқаро Перудан Ўзбекистонга олиб келинди
Наманганда ҳайдовчиси ухлаб қолган юк машинаси трейлерга урилди
Наманганда яшаш уйида гиёҳванд модда сақлаб келаётган шахсга чора кўрилди
Коронавирус ҳақидаги энг машҳур ёлғонлар