Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 23 июлдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.
Унга кўра, 1 АҚШ доллари ўтган ҳафтадаги курсга нисбатан 40,01 сўмга кўтарилган ва 1 доллар 8624,51 сўмга етган.
Бу илк бор расмий курс 8600 сўмлик нуқтадан ошиши бўлди.
1 евро курси 2,83 сўмга ошиб, 9676,70 сўмни ташкил этган.
1 рубль эса 0,58 сўмга ўсиб, 136,92 сўмга тенг бўлиб турибди.
Эслатиб ўтамиз, валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.
Тасодифий хабарлар
Наманган вилоят ҳокимига янги биринчи ўринбосар тайинланди
Блогер мурожаати сабаб фуқаронинг пенсияси қайта ҳисобланди
Тарихий ёдгорликка 31,5 млрд сўмлик зарар етказилди
Эрон Яқин Шарқда урушни кенгайтириш билан таҳдид қилмоқда
Коронавируснинг ўлимга олиб келувчи сабаблардан яна бири аниқланди