Қиролича Елизабет касалхонаси ва фонд жамғармаси олимлари бир қатор тадқиқотлардан сўнг коронавируснинг ўлимга олиб келувчи янги аломатини аниқлашди.
Маълум бўлишича, баъзи мамлакатларда коронавирусдан юқори ўлим, танадаги D витаминининг етишмаслигидан юзага келган. Мутахассислар Европанинг 20 давлатида коронавирусга чалинган беморларни D витаминини текширишди ва бу кўрсаткичлар бир-бири билан боғлиқ бўлиб, фуқароларида моддалар етишмовчилиги бўлган мамлакатларда ўлим ҳолатлари кўпайган.
“Айниқса А витаминининг паст даражаси Испания, Италия ва Швейцария аҳолиси орасида қайд этилди”, – деб хабар бермоқда тадқиқот ўтказган олимлар.
Бундан ташқари, D витамини етишмаслиги кўпинча коронавируга чалинган кекса одамларда учрайди. Ҳозирги вақтда олимлар биологик фаол моддалардан фойдаланган ҳолда касалликнинг олдини олиш бўйича тавсиялар устида ишламоқда.
Янги коронавирус пандемияси дунёнинг деярли барча мамлакатларига тарқалди. ЖССТ маълумотларига кўра, дунёда уч миллиондан ортиқ одам коронавирус билан касалланган, улардан 230 минг киши вафот этган.
АҚШ қурбонлар ва беморлар сони бўйича биринчи ўринда турибди ва бу мамлакат фалокатга яқин турган давлатлардан бири. Коронавирусга кўпроқ мойил бўлган давлатлар рўйхатига шунингдек, Испания, Италия, Франция, Германия ва Буюк Британия киради.
Маълумот учун: Қуйидаги фотода кўрсатиб ўтилган махсулотлар "D" витаминига бой хисобланади.
Оқилхон Тиллахонов
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 48 мингдан ошди
28-ўлим: 59 ёшли эркак коронавирусдан вафот этди
Наманган шаҳрида 30 кишидан ортиқ тўй қилган ҳонадон эгаси жаримага тортилди
Россия Марказий Осиё мигрантларини урушга сафарбар қиляпти
Google вa Appleга қарши катта суд кетмоқда