Тайвань компанияси Саудия Арабистонида микрочип ишлаб чиқармоқчи.
Лойиҳа қиймати 9 миллиард доллар. Тайваннинг Hon Hai Precision Industry Co. (Foxconn Technology) электроника компанияси Саудия Арабистонида завод қурмоқчи. Бу ҳақда Dow Jones хабар берди.
Ушбу заводда микрочиплар, электромобил учун эҳтиёт қисмлари ва бошқа электроника маҳсулотлари ишлаб чиқарилади. Лойиҳа қиймати 9 миллиард долларга баҳоланмоқда.
Бу бўйича музокаралар ўтган йили бошланган. Компания Саудия Арабистонида лойиҳани амалга ошириш орқали маълум имтиёзлар, хусусан, солиқ “таътиллари”, электр ва сув таъминотига субсидия олишни мўлжалламоқда. Dow Jones маълумотларига кўра, Foxconn БААда ҳам завод қуриш имкониятини кўриб чиқмоқда.
Тасодифий хабарлар
Косонсойда ўқитувчилар бетон қуйишда ишлатилгани тасдиқланди. Туман ҳокими бу ҳолат ОАВда чиқишини «пашшадан фил ясаш» деб атаганди
Зеленский Оқ уйда. Бу сафар унга нималар ваъда қилинди?
Вазирлик талабаларга нега стипендия берилмаётганини айтди
Ўзбекистонда сохта табибларга жазо тайин бўлади
Эртага Тошкентнинг бир қатор кўчаларида ҳаракат чекланади