Саудия Арабистони зиёратчилар ва аҳолини 2024 йилги Ҳаж мавсумида зарур рухсатномаларсиз қатнашишдан огоҳлантирди. Бу ҳақда “Gulf News” хабар берди.
Қайд этилишича, ушбу тизимнинг узлуксиз ишлашини таъминлаш ва юзага келиши мумкин бўлган ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида қаттиқ жазо чоралари жорий этилган. Саудия Арабистони расмийлари Паспортлар Бош бошқармаси билан ҳамкорликда Ҳаж қоидаларини бузган шахсларга нисбатан оғир оқибатларни белгилаган.
Хусусан, Ҳаж ва Умра вазирлиги зарур рухсатномаларсиз ҳаж қилиш ноқонуний эканини ва 50 минг Саудия риали (13 331,63 доллар) миқдорида жаримага тортилишини маълум қилди. Бундан ташқари, тегишли рухсатномасиз зиёратчиларни олиб кетаётган шахслар ҳам 50 минг риалгача (13 331,63 доллар) жаримага тортилади.
Бундай қонунбузарликларда айбдор деб топилган чет эллик фуқаролар олти ойга қамоққа олинади, кейин Саудия Арабистонидан депортация қилинади. Уларга 10 йил давомида мамлакатга қайта кириш тақиқланади.
Бундан ташқари, қоидаларни бузганлар оммавий ахборот воситалари орқали жамоатчилик олдида обрўсизлантирилади.
Тасодифий хабарлар
Петербургда ўзбекистонлик аёл фарзандини тириклайин кўммоқчи бўлди
Хитой ЕИ компанияларини “қора рўйхат”га тиқди
“Уйланамиз” қўшиғи учун 140 миллион сўм жарима ундирилади
Афғонистонда жума намозидаги портлаш бўйича Ўзбекистон муносабат билдирди
Китобда мактаб директори ўзини осди. У ўлимидан олдин тилхат қолдирган