Тошкент шаҳрида жойлашган тарихий ёдгорликлардан бирининг ҳудудидан канализация қувури ўтказилиши оқибатида унга 31,5 млрд сўмлик зарар етказилди. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар берди.
Маълум қилинишича, ўтказилган назорат тадбирларининг бирида Тошкент шаҳридаги VI-XV асрларга оид “Хонободтепа” археология ёдгорлиги ҳудуди орқали ихтисослашган корхона томонидан 257 метр узунликдаги канализация қувури ўтказилиб, ёдгорликнинг 961 метр куб қисмига 27 млрд сўмлик зарар етказилган.
Бундан ташқари, ушбу корхона томонидан ёдгорликнинг яна 160 метр куб қисми экскаватор ёрдамида ковланиб, 4,5 млрд сўмлик зарар етказилган.
Билдирилишича, ҳолат юзасидан корхона мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши қўзғатилиши таъминланиб, назорат тадбирлари давом эттирилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Президентликка номзодлар оиласи билан сайловда иштирок этди
Россияда қулликда сақланган ўзбекистонлик аёллар иши Европа судида кўрилади
Яна бир тоифадаги эски ҳайдовчилик гувоҳномаларининг муддати тугамоқда
Маҳалла ходимларини рағбатлантириш тартиби тасдиқланди
«Бизга ҳеч ким ақл ўргата олмайди» — Шавкат Мирзиёев