Россияда хизмат кўрсатган энергетика мутахассиси, техника фанлари доктори, “Қайта тикланадиган энергия турлари ва уларга асосланган қурилмалар” илмий-таълим маркази директори Виктор Елистратов Қозоғистондан электр энергиясини сотиб олишнинг асосий сабабларини санаб ўтди.
Қозоғистон 2019 йил июнь ойи охиридан 17 июлгача Ўзбекистонга 145 млн кВт-соат электр энергиясини экспорт қилди. 2019 йил давомида Ўзбекистон энергетика тизимига 1 млрд кВт-соатдан ошиқроқ электр энергияси экспорт қилинади. Ўзбекистонга электр энергияси экспортини амалга оширишнинг энг муҳим шартларидан бири Қозоғистоннинг ички эҳтиёжини таъминлаш ҳисобланади.
Экспертнинг Sputnik Ўзбекистонга маълум қилган фикрига кўра, бундай келишувга биринчи навбатда электр энергияси истеъмолининг ўсиши туртки бўлган. Бу Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши билан боғлиқ бўлиши мумкин. Истеъмолчилар сони ортиб бормоқда ва янги корхоналар барпо этилмоқда.
Бошқа томондан эса Ўзбекистоннинг кўплаб иссиқлик электр марказларида эксплуатация муддати узоқ бўлган эскирган ускуналардан фойдаланиш мумкин. Бу ўз ўрнида талаб ортиб бораётган электр энергиясини алмаштириш эҳтиёжини юзага келтиради.
Елистратов Қозоғистон маҳаллий ишлаб чиқарувчилар учун рақобатбардош бўлиши мумкин бўлган нархда электр энергиясини таклиф қилиши мумкинлигини истисно қилмади. Бу билан уларни корхоналар самарадорлигини ошириш билан шуғулланишга ундайди.
Эскперт ҳозирда Ўзбекистонда АЭС қурилиши жадаллик билан давом эттирилаётганини эслатиб ўтди. Ушбу лойиҳа электр энергиясига бўлган эҳтиёжларнинг катта қисмини қоплайди.
Бироқ шуни унутмаслик лозимки, Ўзбекистон жуда катта ҳудудга эга бўлган мамлакатдир ва унинг узоқ ҳудудларига электр энергиясини етказиб бериш учун қўшни Қозоғистондан сотиб олиш фойдали ва осонроқдир
Тасодифий хабарлар
Оғир вазиятни «айти» кўмагида ўзгартира олган йигит ҳикояси
Ўзбекистонда Президент сайловининг санаси маълум бўлди
Корея Республикасида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш истагида бўлган фуқаролар диққатига!
Газ экспорти 78 фоизга камайди
Ўқишга қайтган 35 нафар афғон талабаси