Aввалроқ, “Қамчиқ” довонида қор кўчкиси ҳавфи бўлганлиги сабабли довонда автотраспорт воситаларининг ҳаракати тўхтатилгани ва водийга Тожикистон орқали буюртма автобус қатнови йўлга қўйилгани ҳақида хабар берган эдик.
Mаълум қилинишича, жорий йилнинг 21-22 декабрь кунлари ФВВ, MВ, ИИВ, “Ўзавтойўл” давлат қўмитаси куч ва воситалари томонидан “Қамчиқ” довонининг автомобиль йўли қордан тозаланган.
“Ўзгидромет” марказининг қор кўчкиси мавжуд эмаслиги тўғрисидаги бюллетенига асосан, “Tошкент-Ўш” автомобиль йўли “Қамчиқ” довонида жорий йилнинг 22 декабрь куни соат 11:40 дан автотранспорт воситаларининг икки томонлама ҳаракати йўлга қўйилди.
Шаҳноза Тўрамуротова
Тасодифий хабарлар
Депутатлар автомобиллар ойнасини тўсиш бўйича таклиф киритди
Ўзбекистонда коронавирусга чалиниб вафот этганларнинг жасади қариндошларига берилмайдими?
Ўзбекистонда эмланишдан бош тортганларга қандай йўл тутилади?
Антисептиклар: глобал тақчиллик ва унинг сабаблари
(+24) Кеча Наманганда аҳоли орасида коронавирус билан касалланиш холати аниқланди