Жорий йил 18 сентябрь ва 22 сентябрь кунлари оралиғида номаълум шахс Наманган шаҳар Порлоқ маҳалласида яшовчи аёлнинг хонадонига ясама калит ёрдамида очиб кириб, унинг ётоқхонасидаги шкаф ичида бўлган 5 млн сўмлик тилла-тақинчоқлар ва 500 АҚШ долларини ўғирлаб кетган.
25 сентябрь куни Наманган шаҳар ИИО ФМБ томонидан олиб борилган тезкор қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ўғирлик қилган шахс Наманган шаҳар 3-кичик туманда яшовчи 1987 йилда туғилган аёл эканлиги маълум бўлди.
Namanganliklar.uz
Kamolxanov Jobirmirzo









