Ер куррасининг аҳли заррадек келадиган вирус исканжасида жиддий азият чекаётган оғир дамларда юртдошларимизнинг мусофир ўлкаларидан олиб келиш борасида муҳтарам Президентимиз коʻрсатмаларига кўра махсус авиа қатновларда инсонпарварлик ёрдамлари кўрсатилди.
Мамлакатимизга Эрон ва Латвия давлатларидан 214 нафар фуқароларни олиб келган биринчи чартер рейси Наманганга келиб тушди. Фуқароларимизни карантин ҳудудларига элтиш учун шу куннинг ўзида 15 та автобус хизматда бўлди.
Инсонларнинг хавфсиз ҳаётини таʼминлаш мақсадида кўрилаётган чора тадбирларда транспорт тармоғи вакиллари, мутасаддиларининг масʼулияти нечоғли муҳим аҳамиятга эгалигини шу воқеликдан англаш қийин эмас.
Наманган вилояти коронавирус инфексиясига қарши кураш ишларини мувофиқлаштириш штабининг транспорт масалалари бўйича ишчи гуруҳи ҳамда вилоят транспорт бошқармаси томонидан ушбу вазифалар қандай олиб борилмоқда?
Карантин даврида амалга оширилажак ишларга қай даражада тайёргарлик тайёргарлик кўрилди? Шу каби саволларга жавоб олиш мақсадида штабнинг ишчи гуруҳ вакили, Наманган вилоят транспорт бошқармасининг 1-тоифали инспектори Нодиржон Абдурасулов билан суҳбатда боʻлдик.
– Вилоятимизда ташкил этилган 43 та карантин ҳудудларига фуқароларни олиб бориш ва ниҳоясига етгач ўз манзилларига элтишда автотранспортни хизматга ёналтирганмиз. Бу муҳим топшириқлар ижросини таʼминлашга вилоят транспорт бошқармасининг 25 нафар ходимлари жалб этилган, дейди суҳбатдошимиз.
Ўзбекистонликларни узоғини яқин қилиш, карантин қоидаларига сўзсиз риоя этилишини таʼминлаш мақсадида транспорт бошқармаси “Турон 95 МБИ” МЧЖ, “Автотранс Косонсой” ДУК, Наманган ҳамда Поп темир ёл вокзаллари билан мустаҳкам ҳамкорлик асосида зиммадаги вазифаларни адо этмоқда.
Вилоят штабида барча белгиланган вазифа ва топшириқларни ўз вақтида бажаришга киришган. Сабабики вазият шуни талаб этмоқда. Шундай бўлсада суҳбатдошимиз Н.Абдурасулов вақт ажратиб, олиб борилаётган ишларни қуйидагича баён этди: — “Бу ҳаракатларимизнинг барчаси фаровон ва тинч ҳаётимизга тез кунларда эришиш учун. Шундай экан барча карантин муддатини ўтаб бўлган республиканинг бошқа ҳудудларидан бўлган 581 нафар шахсларни ўз вилоятларига 5 та махсус рейс поездларида жўнатилди. Қўшни Андижон ва фарғоналик юртдошларни 4 та автобусда манзилларига кузатилди. Наманганга 10 та махсус рейсдаги поездда 854 нафар инсонлар олиб келинди. Буларнинг барчасига 86 та автобус, 157 та “Дамас” автомобиллари хизматга ёналтирилди”.
Ўзбекистоннинг шундайин ғамхўрлигидан фуқаролар мамнун. Поп юқумли касалликлар шифохонасида 14 кунлик карантинни оʻтаган чустлик Дилшод Мирзаматов бугун оиласи бағрида. Онаси Эркиной Исломованинг қайғуси ариди. Эркиной опа билан телефон орқали суҳбатимизда: — “Барча қатори ўғлим Дилшодбек ҳозир бағримда. Икки нафар фарзандининг шодлиги ичига сиғмайди. Эшигимдан эсон омон кириб келганига шукур. Ўғлим каби барча кишилар саломатлиги учун қайғурган аввало Юртбошимизга, шифокорларимизга раҳмат”, дея хурсандчилигини изҳор этди.
Штабда ҳар лаҳза иш қизғин. Шундай бўлсада вақтдан унумли фойдаланиб, суҳбатдошимиздан зарурий маʼлумотларни олишга эришдик.
Manba: Effect.uz
Тасодифий хабарлар
Канадада Ўзбекистонлик оила ўз шахсий самолётида ҳалокатга учради
Вакцина ишлаб чиқилмагунга қадар коронавирусни енгиб бўлмайдими?
“UzAuto Motors” харидорларга машина беришни вақтинча тўхтатди
Айниқса, ҳокимлар ўзгариши керак – Мирзиёев триллионлар ҳақида гап кетган йиғилишда
Эндиликда Қирғизистондаги маҳбусларни интернет орқали кузатиш мумкин!