2020 йил 13 август соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 32 837 нафарни (+183) ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг 113 нафари Тошкент шаҳрида, 31 нафари Самарқанд вилоятида, 11 нафари Наманган вилоятида, яна 11 нафари Сирдарё вилоятида, 9 нафари Қашқадарё вилоятида ҳамда 8 нафари Тошкент вилоятида фуқаролар орасида аниқланган.
Шу билан бирга, Шайхонтоҳур туманида яшаган 63 ёшли Д.А. (аёл) ҳамда Зангиота туманида яшаган 66 ёшли Х.Э. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
Айни пайтда юртимизда 25 659 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (78 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатимизда 6 965 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 1 375 нафари оғир, 410 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Тасодифий хабарлар
Андижонда ўқувчилар ўртасида пичоқбозлик юз берди
Бир қанча вақт олдин вафот этган ҳомиладор аёлнинг фарзанди туғилди
Тошкентда 20 ёшли "афсунгар" қизга йигитини 33 млн. сўмлик тақинчоқ эвазига "иситиб" беришини айтиб ваъдасини бажармади
Хоразмга кириш учун янги виза тури жорий қилинади
1 октябрь – байрам арафасида неча кун дам берилади?