Кеча, 22 сентябрь куни Андижон шаҳридаги 2-мактаб ўқувчилари ўртасида пичоқбозлик содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, соат 13:20 да М. исмли йигит 2-сонли мактаби олдида 3 нафар таниши билан кўришган, шундан сўнг гаплашиб олиш мақсадида кафе ёнига борган. У ерда ўзаро келишмовчилик сабабли йигитлар ўртасида жанжал юзага келган. Жанжал вақтида М. ёнидаги йиғма пичоқ билан 3 нафар тенгдошига жароҳат етказган.
“Икки ошнам билан ҳазиллашаётганимда қолганлари келиб, сен бизни ҳам гапиряпсан, деб аралашди. Шундан сўнг уришиб кетдик”, дейди М.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 277-моддаси (Безорилик) 3-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Наманганда карантинга олинган фуқаролар ҳақида маълумот берилди
Россияда чиқарилган вакцина қанча вақтгача вирусдан ҳимоя қилиши айтилди
Чиқиндидан қарздор 205 мингга яқин абонент электрдан узиб қўйилди
Интернетдаги урушқоқларга сунъий интеллект билан чора кўриляпти
Россиядаги ўзбек ва тожик мигрантлари ётоқхонасида инфекция тарқалди