Дам олиш кунлари Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида асосан қуруқ об-ҳаво сақланиб қолади. Айрим вилоятларда қисқа муддатли ёмғир ва момақалдироқ кузатилиши мумкин. Бу ҳақда Ўзгидромет эълон қилган прогнозда келтирилган.
Унга кўра, бугун, 3 июль куни кундузи республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ва кечқурун Тошкент вилоятида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 30–33 даража атрофида, жанубда ва чўл ҳудудларда 35–37 даражагача бўлади. Шамол шимолда ва чўл ҳудудларда 15–20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Эртага, 4 июль куни фақат Фарғона водийсида, шунингдек кечаси ва эрталаб Тошкент, Жиззах, Сирдарё вилоятларида қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ кузатилади. Ҳаво ҳарорати деярли ўзгармайди.
5 июль, якшанба куни Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кўтарила бошлайди ва кундузи ҳаво 34–37 даражагача, жанубда 39 даражагача исийди. Шамол 7–12 м/с тезликда эсади.
3–4 июль кунлари тоғ олди ва тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғади. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Тошкентда бугун кун давомида ёғингарчилик кутилмайди, кечқурун қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат 31–33 даража бўлади. 4 июль куни кечаси ва эрталаб қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин, кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кундузи 31–33 даража бўлади. 5 июль куни ёғингарчилик кутилмайди. Кундузги ҳарорат 34–36 даражагача кўтарилади. Ҳарорат кечалари 18–23 даража атрофида бўлади. Шамол шарқдан 3–8 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 10 м/с гача кучайиши мумкин.
Тасодифий хабарлар
«Толибон» ҳарбий салоҳиятини намойиш қилди
«Спутник V» вакцинаси фақат амалдорлар учунми?
Ўзбекистонни босиб олишни таклиф қилган Прилепин Зеленскийни суиқасд уюштиришда айблади
Эркак онасига ёрдам бериш учун келган тез ёрдам ходимини калтаклади
“Киракаш” босқинчилар ушланди, шубҳали такси автомашинасига ўтиришдан эҳтиёт бўлинг!