Қашқадарё вилояти, Китоб туманида йўл-транспорт ҳодисасига учраган йигит ҳалок бўлди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 2 ноябрь куни соат 04:20 ларда Қашқадарё вилояти, Китоб тумани, Қайнар М.Ф.Й. ҳудудидан ўтувчи М-39 автомобиль йўлининг 1143-километрида ҳайдовчи, 1990 йилда туғилган Ж.Ж. «Nexia» русумли автомобилни бошқараётиб, эҳтиётсизлиги оқибатида руль бошқарувини йўқотган ва йўл четидаги катта тошга урилиб, ағдарилиб кетган.
ЙТҲ натижасида автомобилда ёнғин юзага келган. Ёнаётган машинадан ҳайдовчини чиқариб олишнинг имкони бўлмаган.
Ҳайдовчи, ЙТҲ ҳамда ёнғин оқибатида ҳодиса жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Китоб тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Маълумотларга кўра, шу куни ҳайдовчининг тўй куни бўлган.
Тасодифий хабарлар
Мурод Хонтўраевни пичоқлаган шахсларга суд ҳукми эълон қилинди
Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ҳаво ҳарорати 44 даражагача исиши кутилмоқда «Ўзгидромет»
Сўнги уч йилда Ўзбекистон йўл таъмирланишига қанча сарфлади?
«Straus House»дан жабрланганларнинг пулларини қайтариш бошланмоқда
Олимлар иммунитет ҳосил бўлиши учун қанча одам коронавирусга чалиниши кераклигини маълум қилди