Божхоначилар томонидан сифати кафолатланмаган маҳсулотларнинг ноқонуний айланмасига қарши тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Жумладан, Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан Тошкент шаҳри Чилонзор туманидаги фуқаро М.Ш.га тегишли хонадон белгиланган тартибда холислар иштирокида кўздан кечирилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда.
Натижада, ушбу шахс ўз уйида жами 72 турдаги умумий қиймати 297 миллион сўмлик спорт озуқаларини ноқонуний сақлаб келаётгани фош этилди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Тошкентдаги об-ҳаво туфайли қатор авиарейслар кечиктирилди
Bokschilarga prezident sovg‘alari topshirildi
Саудия Арабистони билан ҳамкорликда энергетика соҳаси ривожлантирилади
Тошкентда яширин ҳужралар аниқланди. Муллалар вояга етмаган болаларни калтаклаб, мунтазам оч қолдирган
Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасининг халқаро йўналишларда юк ташувчи Наманганлик ҳайдовчиларга мурожаати