Туркияда фаолияти тақиқланган Курдистон ишчилар партияси террорчи ташкилоти Анқара марказидаги Ички ишлар вазирлиги биноси яқинида содир этилган теракт учун жавобгарликни ўз зиммасига олди. Бу ҳақда террорчи ташкилотнинг баёнотига таяниб, ANF агентлиги хабар берди.
“Бугун соат 9:30 атрофида бизнинг “Ўлмаслар” батальонимиз отряди Туркия Республикаси Ички ишлар вазирлиги биносига қарши ҳаракатни амалга оширди. Бу ҳаракат парламентнинг очилиш кунида, парламентга жуда яқин жойда амалга оширилиши белгиланган эди”, дейилади баёнотда.
Тақиқланган партия аъзолари Ички ишлар вазирлиги биносига кириб, қўриқчини ўлдирган.
Туркия Ички ишлар вазирлигига кўра, икки полициячи енгил жароҳат олган ва улар орасида ўлим ҳолати қайд этилмаган.
Маълумот учун, Туркияда фаолияти тақиқланган Курдистон ишчилар партияси 1978 йилда тузилган. Ташкилот Туркия, АҚШ ва Европа Иттифоқида террорчи сифатида тан олинган.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 1 октябрь куни тонгда Анқарадаги Туркия Ички ишлар вазирлигининг Хавфсизлик бош бошқармасида теракт содир этишга уриниш бўлди. Икки эркак машинада бино олдига борган. Улардан бири ўзини портлатиб юборган, иккинчи террорчи отиб ўлдирилган.
Шундан сўнг, Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған мамлакатнинг тинчлик ва хавфсизлигини бузишга уринаётган террористлар ҳеч қачон мақсадларига эриша олмаслигини айтиб чиқди.
Тасодифий хабарлар
ИТБ электрон тўлов платформасини ишга туширди
Ислом Каримовнинг сўнгги манзилга кузатилгани ҳақида: "Атроф оломон билан тўлган, шаҳар бўйлаб одамлар йиғиси эшитилар эди"
Наманганда из газидан бир оила заҳарланди, она ва икки фарзанди вафот этган
Наманганда шамол туфайли Кобалт мошинаси устига дарахт кулади
Расмий ахборот