17 ноябрь куни об-ҳаво шароити туфайли Тошкент аэропортида бир нечта рейслар кечиктирилди, деб хабар берди Uzbekistan Airports компанияси.
Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг «Тошкент — Дубай» йўналишидаги HY-333 рейси об-ҳаво шароитидан ташқари йўловчилардан бирининг фавқулотда бортдан олинганлиги сабабли ҳам кечиктирилган.
«Самолёт учишидан бироз вақт олдин унга телефон орқали яқин қариндоши вафот этганлиги ҳақида хабар беришди, шу боис у бортни тарк этишга ва юкини олишга қарор қилди», — дейилади хабарда.
Маҳаллий вақт билан соат 14:05 да Boeing 787−8 Дубайга учиб кетди. Авиакомпания бортдагиларнинг барчасини борт овқатлари билан таъминлаган.
Об-ҳаво шароитлари сабабли яна бир нечта халқаро ва маҳаллий, жумладан Тошкентдан Истанбул, Олмаота, Душанбе, Дубай, Нукус, Урганч ва Фарғона шаҳарларига учувчи рейслар кечиктирилган эди.
Ушбу йўналишдаги самолётлар аллақачон учиб кетган, фақатгина Turkish Airlines авиакомпаниясининг «Тошкент — Истанбул» йўналишидаги TK-369 рейси номаълум вақтга қолдирилган.
Тасодифий хабарлар
Коронавирус бўйича август ойидаги энг яхши натижа қайд этилди
Бухоро ҳокими ўринбосари "239 нафар мактаб ходими коронавирусга чалинган" деган хабарни рад этди
Исроилда жабрланганлар орасида ўзбекистонликлар борми?
Нурмат Отабеков иммунитетни кўтариб, вирусдан сақланишнинг арзон халқона усулларини тавсия қилди
ЖССТ COVID-19’га чалиниш ҳолатлари камайганини маълум қилди