Синовли кунларда жиддий ташвиш туғдираётган хавфлардан бири — узоқ ва яқин хорижга қатновчи юк машиналари ҳайдовчиларининг карантин қоидаларига амал қилмаслиги билан боғлиқ. Белгиланган тартибларга кўра, бу тоифа инсонлар вилоятга кириб келишлари чоғида қатъий равишда коронавирус инфекциясига тиббий текширувга жалб этилади. Бунинг учун тегишли мутахассислардан иборат тизим хизмати йўлга қўйилган. Аммо шундай муҳим ва зарур амалиётдан бўйин товлаш ва ўзини четга олиш ҳолатлари ҳам кузатилмоқда.
Ўзга юртларда бўлиб Наманганга қайтяпсизми, демак, сизга санитария-эпидемиологик вазиятга таҳдид туғдирувчи сифатида гумон билан қаралиши табиий. Яъни сизнинг тўла соғлом ва коронавирусни юқтириб олмаганлигингизга кафолат йўқ. Барча гумонлардан холи бўлиш учун эса оилангиз ва яқинларингиз олдига боришдан аввал, биринчи навбатда тиббий текширувлардан ўтишингиз, белгиланган тартибга мувофиқ алоҳидаланишингиз зарур!
Тасодифий хабарлар
Наманган вилояти ДХХ 600 минг доллар четга чиқиб кетишини тўхтатиб қолди
Тожикистон билан чегарада 4000 га яқин ИШИД жангарилари тўпланган – КХШТ
Бу Учинчи жаҳон уруши билан якунланади – Трамп
Янгикургон туман суди томонидан аёлларга нисбатан зуравонлик мавзусида сайёр учрашув бўлиб ўтди
«Топган пулимни 80 фоизини кийим-кечакка сарфлайман» – Муниса Ризаева