Бош вазирнинг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари, Фарғона вилояти собиқ ҳокими Шуҳрат Ғаниев Олий Мажлис Сенати аъзолигидан чиқарилди. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссиясига таяниб davletovuz Телеграм канали хабар бермоқда.
Маълумот учун, Шуҳрат Ғаниев 2020 йил февралидан буён бош вазирнинг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келган Ўктам Барноев сентябрь ойида коронавирус оқибатларидан вафот этгач, бўш қолган лавозимга кўтарилган эди.
Эслатиб ўтамиз, Ғаниев ҳозирда Тошкент шаҳридаги 16-шифохонада даволанмоқда, унинг аҳволи ўртача, инфекция собиқ ҳокимда енгил кечяпти. Ғаниевнинг коронавирусга чалингани тўғрисида ҳозирда ҳеч қандай расмий маълумот йўқ.
Тасодифий хабарлар
Карантин давом этади. 11 майдан янгича тартиб амалда
35-ўлим: 67 ёшли эркак коронавирусдан вафот этди
Хизмат вақтида ухлаб қолган ЙПХ ходими ишдан бўшатилди
Зеленский Украина армиясининг Курскдаги вазифасини маълум қилди
Маккада терактга уриниш бўлдими?