Россиянинг Москва вилоятида ўтаётган конкур бўйича “MAXIMA MASTERS Eurasia Cup” турнирида мамлакатимиз чавандозлари 2 та бронза медалига сазовор бўлди.
Тўсиқ баландлиги 130 сантиметрдан иборат бўлган жамоавий беллашувларда терма жамоамиз аъзолари Иброҳим Йўлдошев, Бекзод Рўзмуҳамедов ҳамда Аъзам Толиббоев муносиб қатнашди.
15 га яқин жамоа қатнашган мусобақада ҳамюртларимиз бронза медалларига эга чиқди. Ушбу дастурда олтин медаль қирғизистонлик, кумуш эса Россия терма жамоаси аъзоларига насиб этди.

Халқаро турнирнинг болалар ўртасидаги Гран-при дастурида Фирдавсбек Давронбеков 110 сантиметр баландликдаги баҳсларда учинчи ўринни эгаллади.
Т.Рўзиев, ЎзА
Тасодифий хабарлар
Россияда Ўзбекистон фуқароси коронавирусдан вафот этди
Ўзбекистонда 9 ойда қанча чақалоқ туғилди?
“Обод марказ” дастури Наманган туманини замонавий шаҳарга айлантирди.
10 август куни Наманган вилоятининг айрим ҳудудларида электр энергияси таъминотида вақтинчалик узилиш бўлади
Тезкор огоҳлантириш! 9 та вилоятга сел келиши мумкин