Европа Иттифоқи Кремль олигархларига санкция қўлламоқчи. Рўйхатга Алишер Усмоновдан тортиб Россия Президенти Владимир Путиннинг Матбуот котиби Дмитрий Песковгача бўлган бойлар киритилмоқда. Бу ҳақда “Bloomberg” хабар берди.
Қайд этилишича, Европа Иттифоқи Россиянинг Украинага бостириб кириши муносабати билан энг бадавлат россиялик миллиардерлар ва компаниялар раҳбарларига нисбатан санкциялар қўллашни муҳокама қилмоқда.
Рўйхат ҳали тасдиқланмаган ва ўзгартирилиши мумкин. Ҳозирча, “Bloomberg ” маълумотларига кўра, унинг таркибига Алишер Усмонов, Михаил Фридман, “Альфа-Банк” директорлар кенгаши раиси Пётр Авен ва “Северсталь”нинг асосий эгаси Алексей Мордашов киради.
Шунингдек, Путиннинг Матбуот котиби Дмитрий Песков ва дўсти Сергей Ролдугин ҳам санкциялар остида қолиши мумкин.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистонга пул ўтказмалари кескин ошди
Олимлар тез семириб кетишга сабаб бўладиган хавфли одатдан огоҳлантирди
Эртадан қўшни мамлакатлардан Ўзбекистонга келаётганларга янги чекловлар жорий этилади
Okibjon Inamov Namangan viloyati hokimining o‘rinbosari etib tayinlandi
“Зудлик билан Яқин Шарқни тарк этинг!” Шиа қуролли гуруҳлари АҚШни огоҳлантирди